Logo

Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Тематик офиси очилди

Октябрь 26, 2023. 17:14 • 54 сония

177
Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Тематик офиси очилди

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессияси доирасида UNWTO билан  ҳамкорликда Тематик офиснинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«uzbektourism.uz» портали маълумотига кўра, Тематик офиси UNWTO ҳамкорлигида «Ипак йўли» халқаро бренди лойиҳалари, ташаббуслари ва тадқиқотларини бирлаштириш мақсадида ташкил этилган. У Ипак йўлида туризмни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган туризм соҳасидаги ташкилотлар ва экспертлар фаолиятини келгусида баҳолаш ва тавсиялар бериш учун мувофиқлаштиришга мўлжалланган. Офис UNWTOнинг 1-тоифали ташкилоти ҳисобланади, унинг бошқарув сиёсатига мос келади ва ташкилотнинг иш ва бюджет дастурининг ажралмас қисми ҳисобланади. Офис биноси тарихий Самарқанд шаҳридаги «Бобур Мирзо» кўчасида жойлашган.


«Ипак йўли маркази – Самарқандда тематик офисининг очилиши Ўзбекистоннинг ташкилот мамлакатлари ўртасида меҳмондўстлик ва туризм индустриясини ривожлантириш анъаналарига содиқлигини таъкидлайди», - деди очилиш маросимида Ўзбекистон экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.


Таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилоти ваколатхонаси очилиши мамлакатнинг «Ипак йўли» мамлакатлари орасида сайёҳлик бозорида етакчи ўринни эгаллаши ва соҳани инновацион ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни жалб этиши учун замин яратади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш