Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри "Авиньон" халқаро театр фестивалида "Масхарабоз шоу" спектакли билан иштирок этмоқда
Июль 09, 2025. 16:49 • 41 сония
• 86
ТОШКЕНТ, 9 июль. /"Дунё" АА/. Франциянинг Авиньон шаҳрида 5-26 июль кунлари 79-халқаро "Авиньон" театр фестивали ўтказилмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри жамоаси режиссёр Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Малика Искандарова томонидан саҳналаштирилган "Масхарабоз шоу" ("Clown show") спектакли билан тарихда илк маротаба ушбу нуфузли фестивалда иштирок этмоқда.
"Масхарабоз шоу" – ўзбек миллий урф-одат ва қадриятларини миллий ва замонавий рақслар, шоу чиқишлар ва импровизациялар билан томошабинга тақдим этади.
Баҳодир Аҳмедов, Бахтиёр Турғунов, Асқар Ҳикматов, Науфал Сулаймонов, Файзулла Асқаров каби актёрлар иштирокидаги "Масхарабоз шоу" спектакли дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторида Ўзбекистон номидан "Авиньон" театр фестивали дастуридан ўрин олган.
Маълумот учун, мазкур фестивалда турли жанрда ва ранг-баранг услубларда саҳналаштирилган спектакллар намойиш этилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди