Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Декабрь 16, 2025. 15:44 • 32 сония
• 192ДУШАНБЕ, 16 декабрь. /“Дунё” АА/. Абулқосим Лохути номидаги Тожикистон Академик драма театрида Сурхондарё вилояти академик драма театри вакиллари томонидан саҳналаштирилган “Макр ва муҳаббат” спектакли намойиш қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Сурхондарёлик санъаткорларнинг Тожикистонга уюштирилган гастроли доирасида турли тадбир ва учрашувлар ташкил этилди. Унда ўзбек диаспора вакиллари, талабалар ҳамда тожикистонлик санъат ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этди.
Фридрих Шиллер асари асосида саҳналаштирилган спектакль томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Спектакль сўнггида Тожикистон ҳамда Сурхондарё вилояти академик драма театри раҳбарлари ва ижодкорлари сўзга чиқиб, икки давлат раҳбарлари томонидан олиб борилаётган дўстона сиёсат халқларнинг яқинлашувига хизмат қилаётганини таъкидлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди
“Анна Герман қўшиқлари” фестивалида юртдошларимиз совриндор бўлди



