Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди
Декабрь 09, 2025. 12:47 • 55 сония
• 84ВАРШАВА, 9 декабрь. /“Дунё” АА/. Варшава шаҳридаги “Luna” кинотеатрида ўзбек киноижодкорлар томонидан суратга олинган “Аёл қисмати” фильмининг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбек кино кунлари доирасида ўтказилган ушбу премьерада Польша ташқи ишлар, Транспорт вазирликлари, Сейм халқаро алоқалар бошқармаси, маданият ва илм-фан муассасалари, оммавий ахборот воситалари, Халқаро миграция ташкилотининг ушбу давлатдаги миссияси, “Frontex” агентлиги, ЕХҲТ Инсон ҳуқуқлари ва демократик институтлар бюроси ҳамда дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Мазкур фильм ЎЗбекистон Республикаси Президентининг бевосита ташаббуси билан амалга оширилган “Меҳр” гуманитар операцияси асосида суратга олингани таъкидланди.
Иштирокчилар мазкур фильмнинг мазмун-моҳияти, инсонпарварлик ғоялари ва кучли эмоционал таъсири ҳақида ижобий фикрлар билдирди. Жумладан, “Ambasador” журнали бош редактори Ада Кжевиска “Аёл қисмати” унда чуқур ҳис-туйғулар уйғотганини ва кўплаб томошабинлар сингари тинчлик ва хавфсизлик каби энг муҳим қадриятлар ҳақида ўйлашга ундаганини таъкидлаб, “Ambasador”нинг кейинги сонида мазкур фильмга бағишланган мақола чоп этишини маълум қилди.
Халқаро миграция ташкилоти вакиллари ушбу фильм долзарб ва ушбу тузилма фаолияти билан боғлиқ мавзуларни қамраб олганини билдириб, 2026 йилнинг биринчи чорагида улар билан ҳамкорликда мазкур фильмнинг тақдимотини яна бир бор ўтказишни таклиф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
“Анна Герман қўшиқлари” фестивалида юртдошларимиз совриндор бўлди
Таниқли ўзбек пианиночиси Германияда навбатдаги концерт дастурини намойиш этди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли “Prix Avicenne” мукофотига сазовор бўлди


