Logo

"Айдинлар" фильми Испанияда бўлиб ўтаётган халқаро кинофестивалда намойиш этилади

Октябрь 16, 2025. 19:52 • 47 сония

56
"Айдинлар" фильми Испанияда бўлиб ўтаётган халқаро кинофестивалда намойиш этилади

МАДРИД, 16 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 4 октябридан 13 декабрига қадар Мадриддаги "MK2 Cine Paz" кинотеатрида "Осиё киносига янгича нигоҳ" мавзусида фестиваль бўлиб ўтмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

"Casa Asia" маркази томонидан ташкил этилган фестиваль доирасида 1 ноябрь куни ўзбекистонлик ёш кинорежиссёр Музаффархон Эркиновнинг "Айдинлар" фильми намойиш этилади.

 "Айдинлар" – замонавий ўзбек ёшлари, уларнинг орзу-умидлари, юртни тарк этиб, чет элда ўқиб қайтиши ҳамда Ватандаги янгича ўзгаришларга гувоҳ бўлиши ҳақидаги саргузаштлари тасвирланади.

Томошабинларга ўзбек фильмлари билан бир қаторда Хитой, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Непал, Покистон, Мўғулистон, Малайзия, Япония кино ижодкорларини энг сара асарлари намойиш этилмоқда.

 "Айдинлар"нинг "Casa Asia" халқаро дастурида намойиш этилиши Ўзбекистон учун жаҳон кинохаритасида муҳим қадам бўлди. Фильмнинг Мадридда намойиш этилиши нафақат замонавий ўзбек киносини халқаро томошабинларга танитади, балки мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлайди, ўзбек кинорежиссёрлари истеъдодига эътибор қаратади, санъат ва туризм соҳасида халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятлар очади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш