"Баҳор" давлат рақс ансамбли Шанхайда "Ипак йўлидаги нур" номли концерт дастурини тақдим этди
Октябрь 23, 2025. 18:22 • 51 сония
• 168
ШАНХАЙ, 23 октябрь. /"Дунё" АА/. Шанхай халқаро санъат фестивали доирасида Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли иштирокида Ўзбекистон маданияти кечаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ипак йўлидаги нур" деб номланган концерт дастурида ўзбек рақс санъатининг энг сара намуналари тақдим этилди. Кечага келган кўплаб томошабинлар ўзбек раққосаларининг бетакрор ижроларидан баҳраманд бўлишди.
Тадбир Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Ташкилотчиларнинг айтишича, Ўзбекистон маданияти кечаси Хитой томошабинларининг Ипак йўли мамлакатлари анъанавий санъатига бўлган катта қизиқиши юқори эканини кўрсатди.
Таъкидлаш керакки, икки мамлакат ўртасидаги маданий алмашинув чуқур тарихий илдизларга эга. Ушбу жиҳат Ўзбекистон-Хитой маданий тараққиётига ҳам ҳисса қўшмоқда.
Хитой томони маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қизиқиш борлигини ҳамда ҳамкорликда тематик дастурлар ва маҳорат дарсларини, ўзбек фольклор лойиҳаларини Шанхайнинг марказий майдонларида намойиш этишга қизиқиш мавжудлигини билдирди.
Шанхай халқаро санъат фестивали Осиё маданий ҳаётининг энг муҳим вокеаларидан бири ҳисобланади. Фестиваль 1999 йилдан бери Шанхай ҳукумати ҳомийлигида муваффақиятли ўтказиб келинмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди