Logo

"Беҳбудий" спектакли Туркияда намойиш этилди

Октябрь 22, 2025. 11:14 • 46 сония

57
"Беҳбудий" спектакли Туркияда намойиш этилди

АНҚАРА, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Самарқанд вилояти мусиқали драма театри ижодий жамоасининг Туркияга гастроль сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Театр жамоаси сафар давомида Анқара шаҳрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан саҳналаштирилган "Беҳбудий" спектакли намойиш этди.

Ёзувчи ва драматург Фармон Тошев қаламига мансуб Маҳмудхўжа Беҳбудий драмаси асосида режиссёр Фарҳод Бойназаров томонидан саҳналаштирган ушбу спектаклда Беҳбудийнинг Туркистон мухториятини ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ва жадидлар етакчиси сифатида илм-фан, таълим-тарбия, адабиёт ва санъат, матбуот соҳаларини ривожлантириш борасидаги ишлари ҳамда чор ҳукуматининг унга кўрсатган қаршиликлари очиб берилган.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ролини Лазиз Маматқулов юксак маҳорат билан ижро этди.

Спектаклни кўриш учун Туркия давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўзбек диаспораси фаоллари ва ватандошлар ҳозир бўлди. Спектакль томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Хусусан, ТУРКСОЙ бош котиби Султон Раев "Мен бу саҳна асарини кўзим билан эмас, қалбим билан томоша қилдим", – деди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш