Logo

Ўзбекистонлик машҳур пианиночи Бехзод Абдураимов Мадридда концерт беради

Октябрь 09, 2025. 17:24 • 43 сония

226
Ўзбекистонлик машҳур пианиночи Бехзод Абдураимов Мадридда концерт беради

МАДРИД, 13 октябрь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Мадрид шаҳридаги Миллий мусиқа саройида ўзбек фортепиано мактабининг ёрқин вакилларидан бири, машҳур пианиночи Бехзод Абдураимовнинг концерти бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Жаҳоннинг етакчи саҳналаридан мустаҳкам ўрин олган ёш пианиночи ушбу концертда Брамс, Черни, Лист, Дебюсси ва Стравинский каби буюк композиторларнинг асарларини ижро этади.

Сўнгги йилларда Бехзод Абдураимов Карнеги-холл (Нью-Йорк), Қироллик Альберт-холли (Лондон), Вена филармонияси каби нуфузли саҳналарда концерт берди.

Мадриддаги концерт нафақат Испания маданий ҳаётидаги муҳим воқеа, балки ўзбек-испан халқаро маданий алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам ҳисса қўшади.

Бехзод Абдураимовнинг мазкур концерти ўзбек мусиқа мактабининг юқори салоҳияти ва жаҳон саҳналарида тобора кенг тан олинаётганини яна бир тасдиғидир.

Таъкидлаш жоизки, ёш истеъдодли ўзбек санъат усталарининг хориждаги ҳар бир концерти Ўзбекистоннинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш