Logo

Aндижон шаҳри 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди

Ноябрь 30, 2025. 12:28 • 2 дақ

170
Aндижон шаҳри 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди
Aндижон шаҳри 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди
Aндижон шаҳри 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди
Aндижон шаҳри 2026 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти мақомини олди

ОҚТОВ, 30 ноябрь. /“Дунё” АА/. Туркий маданият халқаро ташкилотининг йиғилишида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация Актау шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ақтау шаҳрида Туркий маданият халқаро ташкилоти (ТУРКСОЙ) доимий кенгашининг 42-йиғилиши ҳамда “Ақтау – 2025 йил учун туркий дунёнинг маданият пойтахти” лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирларда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Қозоғистон маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим, Оқтов шаҳар ҳокими Абилкаир Байпаков, Андижон шаҳар ҳокими Элёрбек Каримов ҳамда халқаро ташкилотлар ва дипломатик миссиялар вакиллари, кенг жамоатчилик ва маданият ходимлари иштирок этди.

Тадбир доирасида шу йил Габала шаҳрида бўлиб ўтган саммитда илгари сурилган ташаббуслар, 2026 йилда ТУРКСОЙ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Оқтов – туркий дунёнинг маданият пойтахти” лойиҳаси якунлари бўйича фикр-мулоҳаза алмашилди. Мулоқот якунида ТУРКСОЙнинг вақтинчалик координаторлиги Ўзбекистон томонига топширилди ҳамда иштирокчи давлатлар маданият вазирлиги вакиллари қўшма декларацияни имзолади.

Учрашувда Озодбек Назарбеков ТУРКСОЙ Бош қароргоҳида Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган халқаро тадбир ўтказиш, Навоий асарларининг янги тўпламини турк тилида нашр этиш, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамблининг Навоий ғазаллари асосида тайёрланган махсус концерт дастурини Анқара ва Туркиянинг қатор шаҳарларида намойиш этиш, 2026 йилдан бошлаб “ТУРКСОЙ Овози” халқаро танловини йўлга қўйиш каби таклифларини билдириб ўтди.

2026 йил учун “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” мақоми расман Оқтов шаҳар ҳокимлиги томонидан Андижон шаҳри ҳокимига топширилди. Аида Балаева Ўзбекистон халқини ушбу шарафли мақом билан табриклаб, Андижон Туркий давлатлар учун янги маданий марказга айланишига ишонч билдирди.

Тадбир якунида ташкил этилган байрам концертида Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркия, Туркманистондан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ санъаткор ўз ижод намуналарини намойиш этди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dildora Azimova

dildora@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш