Берлин саҳнасида ўзбек халқ ижод намуналари маҳорат билан ижро этилди
Ноябрь 05, 2025. 11:24 • 2 дақ
• 195
БЕРЛИН, 5 ноябрь. /"Дунё" АА/. Германияда Ўзбекистон давлат филармониясининг "Сўғдиёна" миллий чолғулар камер оркестри иштирокида гала-концерт ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Берлин филармониясида ўтказилган мазкур гала-концерт "Into the Open" мусиқа фестивали жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси ва "Grünau Stiftung" фонди кўмагида ташкил этилди.
Унда Германиядаги турли вазирлик ва идора ходимлари, мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий аҳоли ва юртдошларимиз иштирок этди.
Мусиқий концертда "Сўғдиёна" миллий чолғулар камер оркестри томонидан Европа ва миллий мумтоз куй-қўшиқлар намойиш этилди. Феруза Абдураҳимова ва Қаҳрамон Бозоров дирижёрлигидаги ўзбек халқ мусиқалари, қадимий туркман, турк, озарбайжон куйлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Айниқса, "Садри гусфанд", Бухоро мавриги, Хоразм лазгиси, қирғиз достони "Манас" каби халқ ижоди намуналари, "Навбаҳор" рақс ансамбли раққосалари ижросидаги ўзбек миллий рақслари маҳорат билан ижро этилди.
"Концерт жуда ажойиб ўтди. Ўзбекистонлик санъаткорларнинг ҳар бир чиқиши катта қизиқиш ва ҳис-ҳаяжон билан кутиб олинди. Қисқача қилиб айтганда, мусиқий тадбир германиялик мусиқа шинавандалари қалбини забт этди", – дейди "Into the Open" жамияти вакили, гала-концерт ташкилотчиси Татьяна Рексрот.
Daniel Wetzel "Into the Open" сурати
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди