Бокуда "Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда" китоб-альбоми тақдимоти ва "Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ" мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси бўлиб ўтди
Июль 20, 2025. 11:39 • 2 дақ
• 509
БОКУ, 20 июль. /"Дунё" АА/. Боку шаҳрида "Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда" китоб-альбоми тақдимоти ва "Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ" мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирлар шу йил 29 январь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари томонидан имзоланган "Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллигини нишонлаш бўйича комплекс тадбирлар дастури" доирасида ташкил этилди.
Унда "Ўзархив" агентлиги директори Улуғбек Юсупов, Ўзбекистон элчиси Бахром Ашрафхонов, Озарбайжон Миллий архив бошқармаси вакиллари иштирок этди.
"Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ" мавзусидаги архив ҳужжатлари кўргазмасида Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Озарбайжон Миллий архивида сақланаётган 1930-2023 йиллар мобайнидаги даврни ўз ичига олган икки давлатнинг маданий-гуманитар муносабатларига оид 50 дан ортиқ архив фото ҳужжатлар ва уларнинг илмий тавсифлари тақдим этилди.
Кўргазмада намойиш этилган Ўзбекистон вакилларининг Озарбайжонга ҳамда Озарбайжон вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи, иқтисодиёт, илм-фан, маданият соҳаларидаги ҳамкорлик, икки халқнинг адабиёт ва санъат кунлари акс этган ҳужжатлар томошабинларга катта таассурот қолдирди.
Кўргазмадан сўнг "Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари фото ҳужжатларда" китоб-альбомининг тақдимоти ўтказилди.
"Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида" китоб-альбомига Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви ҳамда Озарбайжон Миллий архиви бўлган 1930-2023 йиллар мобайнидаги даврни ўз ичига олган икки давлатнинг маданий-гуманитар муносабатларига оид 250 га яқин архив фото ҳужжатлари ва уларнинг илмий тавсифлари киритилган.
Китоб-альбом Озарбайжон Миллий архивига ҳам совға қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди