Буюк Британиянинг Ўзбекистон ҳақидаги ҳужжатли фильми дунёнинг энг нуфузли телеканалларида намойиш этилмоқда
Март 21, 2026. 11:58 • 2 дақ
• 197
ЛОНДОН, 21 март. /“Дунё” АА/. Британиянинг машҳур тарихчи ва телебошловчиси Беттани Хьюз муаллифлигида тайёрланган “Ўзбекистон хазиналари” номли ҳужжатли фильми Австралиянинг “SBS” телеканалида намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Аввалроқ, мазкур фильм намойиши Британиянинг “Channel 4” телеканали эфирида ҳамда бошқа энг нуфузли ОАВ ва онлайн платформаларда тақдим этилган эди.
Ушбу ҳужжатли картина орқали томошабинлар Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, қадимий тарихи ва ноёб цивилизацияси билан танишиш имконига эга бўлди. Шу билан бирга, лойиҳанинг кенг намойиши юртимизнинг туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб этишга хизмат қилади.
1978 йилда ташкил этилган “SBS” телеканалининг аудиторияси қарийб 15 миллион томошабин. Телевидение штаб-квартираси Сидней шаҳрида жойлашган.
Беттани Хьюз “SandStone Global” ташкилотининг ижодий директори сифатида ҳам фаолият юритади. Унинг фильмлари орасида “Истанбул: уч шаҳар ҳақида эртак”, “Венера ва Афродита” каби ижодий асарлар бор.
Мазкур ҳужжатли фильм намойиши Ўзбекистон маданий меросини халқаро миқёсда тарғиб қилиш ва мамлакат туризм салоҳиятини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси