Минскда "Ўзбек киноси куни" ташкил этилди
Ноябрь 06, 2025. 19:14 • 2 дақ
• 181
МИНСК, 7 ноябрь. /"Дунё" АА/. 31-Минск халқаро кинофестивали – "Лiстапад-2025" доирасида "Ўзбек киноси куни" ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Беларусь Маданият вазирлиги мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилоти ходимлари, кинематография муассасалари раҳбарияти, Ўзбекистоннинг Беларусдаги туризм бренди элчиси Василина Мицкевич, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий журналистлар ҳамда ушбу мамлакатда бўлиб турган ва таҳсил олаётган ватандошлар иштирок этди.
Мазкур кинофестивалда 120 мамлакатдан 3,6 мингдан ортиқ аризалар қабул қилинди. 101 та давлатдан 160 та фильм танлаб олинди.
Эътиборлиси, бу йилги киноанжуманнинг ҳакамлар ҳайъати таркибига Ўзбекистондан таниқли актёр ва режиссёр Рустам Сагдуллаев ва кинорежиссёр Юсуп Разиков ҳам киритилди.
Минск шаҳридаги нуфузли "Победа" кинотеатрида ўзбек киноижодкорлар томонидан суратга олинган "Баҳорни қувиб" фильми тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда Ўзбекистон миллий кинематографиясида сифатли фильмларнинг яратилаётгани ва ушбу ижод намуналари етакчи халқаро киноанжуманларида юқори совринларга сазовор бўлаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Беларус ўртасида икки томонлама муносабатлар жадал ривожланаётгани, ҳамкорлик барча соҳаларни қамраб олаётгани қайд этилди. 2018 йилдан буён икки давлат киноижодкорлари томонидан кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилиб, бир қатор бадиий ва ҳужжатли фильмлар суратга олингани маълум қилинди.
Тадбир давомида Ўзбекистон ҳақида маълумот берувчи буклетлар ва видеороликлар намойиш этилди. Ўзбек миллий таомлари тақдим қилиниб, ватандошларимиз иштирокида концерт дастури уюштирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди