Эроннинг "Форс" ансамбли солисти II Халқаро мақом санъати анжумани бош совринини қўлга киритди
Июль 11, 2024. 18:53 • 48 сония
• 237
ТОШКЕНТ, 11 июль. /"Дунё" АА/. Жиззах вилоятининг Зомин туманида ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО шафелиги остида ўтказилган иккинчи Халқаро мақом санъати анжуманида Эроннинг "Форс" ансамбли яккахон солисти Али Асғар Арабшоҳий бош соврин ва 15 минг АҚШ долларини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Эрон мақом санъати ижрочиларининг II Халқаро мақом санъати анжуманида иштироки Ўзбекистон Эрондаги элчихонаси ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилди.
Халқаро ҳайъат томонидан кўрик-танлов иштирокчиларининг чиқишлари учта номинация бўйича — "Энг яхши мақом ансамбли", "Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси" "Энг яхши яккахон хонанда" бўйича баҳоланган.
Якуний натижаларга кўра, анжуманнинг бош соврин— Гран-при Эроннинг "Форс" ансамбли яккахон хонандаси Али Асғар Арабшоҳийга насиб этди.
Ансамбл жамоаси бўйича 1-ўринга Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги мақом хонандалари ансамбли, 2-ўринга Мақом маркази Жиззах вилояти ҳудудий бўлими мақом ансамбли ҳамда 3-ўринга "Шинжон" бадиий театри "Мақом" бадиий труппаси (Хитой) муносиб кўрилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди