Юрмалада “Палов фестивали” ташкил этилди
Сентябрь 05, 2026. 16:30 • 53 сония
• 99
ЮРМАЛА, 5 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан анъанавий “Каугури” байрами доирасида “Палов фестивали” ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Каугури” фестивали анъаналар, санъат ва миллий таомларни оммалаштиришга қаратилган йирик маданий тадбир ҳисобланади. Дастур доирасида мусиқий ва бадиий чиқишлар ўтказилиб, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади ҳамда маданий мулоқот учун кенг имкониятлар яратилади.
Дипломатик ваколатхонамизнинг ушбу ташаббуси ташриф буюрувчилар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан юқори баҳоланди. Улар ўзбек паловининг бетакрор таъми, тайёрланишнинг ўзига хос усуллари ҳамда унинг миллий анъаналар билан уйғунлигини алоҳида эътироф этдилар.
Бундан ташқари, тадбир иштирокчилари ва меҳмонларига Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, урф-одатлари, шунингдек, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларининг меъморий обидалари ва туристик салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси