Logo

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси гастрол сафари билан Ўш шаҳрига борди

Октябрь 21, 2025. 11:47 • 46 сония

28
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси гастрол сафари билан Ўш шаҳрига борди

ЎШ, 21 октябрь. /"Дунё" АА/. Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри жамоаси гастрол сафари билан Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

 "Саҳналар дўстлиги"лойиҳаси доирасида ташкил этилган ижодий сафар Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва "Ватандошлар" жамоат фонди ҳамкорлигида уюштирилди.

Ўзбек театр санъати вакиллари Ўшда бир қатор ижодий учрашувларда иштирок этди. Жумладан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг тажрибали актёрлари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Шунингдек, ўзаро ҳамкорлик масалалари, қўшма ижодий лойиҳалар, ғоя ва режалар борасида фикр алмашилди. Бундай ижодий учрашувлар икки қардош халқ санъаткорларининг касбий ҳамжиҳатлиги ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ижодий жамоаси томонидан намойиш этилган "Қайтар дунё" спектакли Қирғизистон санъат усталари ва театр ихлосмандларининг олқишларига сазовор бўлди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш