Logo

Польшанинг Глогов шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди

Октябрь 22, 2025. 16:04 • 58 сония

17
Польшанинг Глогов шаҳрида Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди

 ГЛОГОВ, 22 октябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Глогов шаҳридаги Археология ва тарих музейида Ўзбекистон туризм имкониятлари ва бой маданий меросига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазма мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилди. Тантанали очилиш маросимида музей раҳбарияти ва ходимлари, маданиятшунос ва санъатшунос олимлар, машҳур поляк амалий санъат усталари, жамоатчилик ва Глогов шаҳри аҳолиси иштирок этди.

Кўргазмада ўзбек халқига хос бой урф-одат ва анъаналарни ёрқин ифода этувчи ноёб фотосуратлар, миллий ҳунармандларимиз томонидан яратилган амалий санъат намуналари, анъанавий безакчилик ва ипакчилик маҳсулотлари намойиш этилди. Шунингдек, Хоразм, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида жойлашган тарихий қадамжоларнинг суратлари ҳамда Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон тўпламларидаги ўрнини ёритувчи экспонатлар тақдим қилинди.

Хусусан, ХIХ асрда Самарқандда яшаб ижод қилган поляк этнографи ва тарихчиси Леон Борщевский галереясидан келтирилган асарлар томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Бу асарлар икки халқ ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар нақадар чуқур илдизларга эгалигини яна бир бор намоён этди.

Мазкур кўргазма нафақат мамлакатимизнинг бой маданий мероси ва туризм имкониятларини кенг тарғиб қилишга, балки Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш