Ўзбекистон миллий қадриятлари Германиянинг Реда-Виденбрюк шаҳрида ўтказилган халқаро фестивалда тақдим этилди
Июнь 02, 2025. 10:18 • 57 сония
• 93
РЕДА-ВИДЕНБРЮК, 2 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари Реда-Виденбрюк шаҳрида ўтказилган халқаро маданият фестивалида қатнашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Германиянинг "Exorior-interkulturelle soziale Beratung und Management e. V" жамияти кўмагида ташкил этилган фестивалда 30 дан ортиқ миллат вакиллари, депутатлар, дипломатик ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар ҳамда маҳаллий аҳоли қатлами иштирок этди.
Тадбирда Ўзбекистон, Болгария, Бразилия, Германия, Италия, Испания, Ҳиндистон, Польша, Украина, Туркия, Хитой ва Вьетнам каби давлатлар вакиллари ўзларининг миллий қадриятлари, фольклор санъатлари, либослари ва таомларини намойиш этишди.
Фестиваль майдонида юртимиз сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида "Exorior-interkulturelle soziale Beratung und Management e. V" жамияти билан биргаликда Ўзбекистон миллий бурчаги ташкил этилди. Ўзбекистон санъат усталари ижросидаги миллий фольклор қўшиқлари ва ўзбек рақслари йиғилганларга катта таассурот қолдирди.
Фестиваль иштирокчиларига Ўзбекистонга дунёнинг 90 дан ортиқ давлатлари, шу жумладан Германия фуқаролари учун жорий этилган визасиз тизим ҳақида сўзлаб берилди. Шунингдек, туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ЮНЕСКОнинг моддий ва номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган объект ва элементлар ҳақида маълумот берилди.
Эътиборлиси, Ўзбекистон миллий бурчаги билан танишган меҳмонлар юртимизга сафар қилиш ниятларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди