Ўзбекистон илк бор Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мултикултурал фестивалида иштирок этди

Октябрь 28, 2026. 11:30 • 2 дақ

• 260

ЧХАНВОН, 28 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон илк бор Жанубий Кореянинг Чханвон шаҳрида бўлиб ўтган “Migrants Arirang Multicultural Festival” (MAMF-2026) халқаро мултикултурал фестивалида фахрий меҳмон давлат сифатида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Фестиваль доирасида Ўзбекистоннинг миллий маданияти, санъати ва туризм салоҳияти намойиш этилди. Ўзбек ижодий жамоалари ва хонандалари иштирокидаги махсус маданий дастур томошабинларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

“Тумор” рақс ансамбли, Жиззах вилояти филармониясининг “Наво” ансамбли ва бошқа санъаткорлар миллий рақслар, мақом ҳамда анъанавий мусиқа намуналарини ижро этди. Ўзбекистон ва Жанубий Корея санъаткорларининг биргаликдаги чиқишлари икки халқнинг маданий яқинлиги ҳамда мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан далолат берди.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Чханвондаги ватандошлар билан ҳамкорликда ташкил этилган миллий стендда миллий либослар, халқ амалий санъати буюмлари, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва ипакчилик намуналари тақдим этилди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари, меъморий обидалари ва сайёҳлик йўналишлари ҳақидаги фото ва видеоматериаллар намойиш қилинди.

MAMF-2026 фестивалидаги иштирок Ўзбекистон учун миллий маданий мерос ва сайёҳлик йўналишларининг халқаро тарғиботини кенгайтириш, Жанубий Корея билан гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро англашув ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш учун муҳим имконият бўлди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш