Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди

Октябрь 25, 2026. 19:00 • 2 дақ

• 267
Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди
Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди
Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди
Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди
Германияда Ўзбекистон фортепиано санъати намойиш этилди

ШВЕТЦИНГЕН, 25 октябрь. /“Дунё” АА/. Германиянинг Шветцинген шаҳрида “Шарқ ғарб билан учрашади| халқаро лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Давлат консерваторияси профессори Саёра Ғафурова бошчилигида ёш пианиночилар учун маҳорат дарси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбек тили байрами кунлари муносабати билан Шветцинген шаҳри мэри Маттиас Штеффан патронажи остида ҳамда Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида ташкил этилди.

2016 йилда Татьяна Ворм-Савосская томонидан асос солинган “Шарқ ғарб билан учрашади” лойиҳаси Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинувни ривожлантириш ҳамда европалик томошабинларни икки мамлакат мусиқий анъаналари билан таништиришга қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Маҳорат дарсида иқтидорли болалар, ёш мусиқачилар ва халқаро танловлар ғолиблари иштирок этди. Улар Иоганн Себастьян Бах, Фридерик Шопен, Джордж Гершвин ва Сергей Прокофьевнинг асарларини, шунингдек, ўз муаллифлик композицияларини ижро этдилар.

Тадбир якунида энг яхши иштирокчилар Ўзбекистон фортепиано санъати жамияти томонидан мамлакатимизда концертлар билан чиқиш қилиш учун таклиф оладилар. Мазкур ташаббус икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқалар ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш