Ўзбекистон Катта театри симфоник оркестри Шанхай шаҳрида концерт берди
Октябрь 27, 2026. 16:00 • 2 дақ
• 160
ШАНХАЙ, 27 октябрь. /“Дунё” АА/. Шанхай концерт залида Алишер Навоий номидаги Давлат академик Катта театри симфоник оркестрининг Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган концерти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур маданий тадбир Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Шанхай халқаро маданият ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Концертда Хитой маданият соҳасининг таниқли вакиллари, шаҳар маъмурияти ва давлат ташкилотлари ходимлари, дипломатлар, шунингдек, Беларусь, Ҳиндистон, Словакия ва Покистоннинг бош консуллари иштирок этди.
Оркестр томошабинларга ўзбек ва жаҳон мусиқа классикаси асарларидан иборат бой концерт дастурини тақдим этди. Ушбу чиқиш йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Шанхай маданий жамоатчилиги вакиллари, шунингдек, ўзбек санъаткорларининг мазкур шаҳардаги аввалги муваффақиятли чиқишларини ҳам эслаб ўтдилар. Хусусан, 2025 йил октябрь ойида Мукаррам Турғунбоева номидаги “Баҳор” халқ рақси ансамбли “Ўзбекистон маданияти кечаси” дастурини намойиш этиб, шаҳар аҳолисини мамлакатимиз ҳудудларининг ранг-баранг миллий рақслари ва маданий анъаналари билан яқиндан таништирган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси