Logo

Хивада Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида "Сеҳрли чироқ" эртак фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

Октябрь 15, 2025. 19:10 • 39 сония

102
Хивада Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида "Сеҳрли чироқ" эртак фильмининг суратга олиш ишлари бошланди

МОСКВА, 18 октябрь. /"Дунё" АА/. Хивада "Жонли тарих" давлат дастури доирасида яратилган "Сеҳрли чироқ" янги тарихий эртак фильмининг суратга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда "Дунё"АА мухбири.

Россиянинг "Караван инфо" АА маълумотига кўра, лойиҳа "Ўзбекфильм" киноконцерни ва "Санкт-Петербург ҳужжатли фильмлар студияси" билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Мазкур картина Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш бўйича кенг кўламли ташаббуснинг бир қисми бўлади.

Фильм қаҳрамонлари ролини Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон ва Қирғизистоннинг маҳоратли актёрлар труппаси ижро этаяпти. Мазкур фильм бир вақтнинг ўзида уч мамлакатда – Ўзбекистон, Россия ва Қирғизистонда  суратга олинмоқда.

"Сеҳрли чироқ" Шарқ эртаклари муҳити ва замонавий кинематография технологиялари ёрдамида, маънавий қадриятлар ва эзгуликнинг абадий мавзусини очиб беради. Фильм премьераси 2026 йилга мўлжалланган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш