Саудия Арабистонда Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказилади
Ноябрь 20, 2023. 12:32 • 57 сония
• 258
АР-РИЁЗ, 21 ноябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ар-Риёздаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Саудия Арабистони Маданият вазирлиги мутасаддилари ўртасида видео конференция алоқаси воситасидаги мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу онлайн учрашув чоғида Саудия Арабистонида Ўзбекистон маданияти кунларини ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Подшоҳлик Маданият вазирининг маслаҳатчиси доктор Холид ал-Рашуд Ўзбекистоннинг бой тарихи ва юксак маданий мероси билан Саудия жамоатчилигини яқиндан таништириш учун мазкур тадбирни тез кунларда ўтказишдан ўз мамлакати манфаатдор эканлигини маълум қилди.
У икки халқ ўртасидаги кўп асрлик маънавий-маданий алоқалар ҳақида тўхталар экан, бугунги кунга келиб Ўзбекистон - Саудия маданий муносабатлари янгича ўсувчанлик билан ривожланаётганини таъкидлади. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти 2022 йили Саудия Арабистонига буюрган давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги маданий ҳамкорликка янгича мазмун бағишлагани алоҳида қайд этилди.
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов бундай тадбирлар "халқ дипломатияси"нинг муҳим қисми эканлиги ҳақида тўхталар экан, Подшоҳликда Ўзбекистон маданияти кунларининг ўтказилиши саудияликларни Ўзбекистоннинг кўп қиррали маданияти билан яқиндан танишишлари учун жуда яхши имконият яратишини айтди.
Онлайн мулоқот чоғида бўлажак маданий тадбирни ўтказишнинг ташкилий жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди