Венада Ўзбекистон ва БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси ўртасидаги алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича келишиб олинди
Декабрь 11, 2023. 18:43 • 41 сония
• 1056
ВЕНА, 11 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов БМТнинг Космос масалалари бўйича бошқармаси (UNOOSA) директори Арти Холл-Майн билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида UNOOSAнинг космик тадқиқотлар соҳасидаги турли дастур ва ташаббуслари ҳамда глобал муаммоларни ҳал қилишда космик технологияларнинг роли хусусида фикр алмашилди.
Томонлар UNOOSA ва Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Ўзбеккосмос» агентлиги ўртасидаги ўзаро алоқаларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, ўрмонларни кесиш билан боғлиқ ҳаракатларни олдини олиш ва ноқонуний қазиб олишга қарши кураш каби соҳаларда ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятини муҳокама қилдилар.
Учрашувда, шунингдек, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ масалалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, атроф-муҳит мониторинги, сув ресурсларини таҳлил қилиш ва чўлланишга қарши курашиш cингари экологик муаммоларни ҳал қилишда космик технологиялардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди