Ўзбекистон билан замонавий муваффақиятли ҳамкорлик асослари Хитой ОАВ нигоҳида

Январ 26, 2024. 17:08 • 2 дақ

153
Ўзбекистон билан замонавий муваффақиятли ҳамкорлик асослари Хитой ОАВ нигоҳида

ПЕКИН, 26 январь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг нуфузли «Lookwe» журнали саҳифаларида «Ўзбекистон – Хитой: замонавий муваффақиятли ҳамкорликнинг кўп асрлик асослари» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Журналда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг 23-25 январь кунлари Хитойга давлат ташрифи атрофлича таҳлил қилинган.

«Бугунги кунда Хитойнинг ва Ўзбекистоннинг халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар, глобал хавфсизлик ва тараққиётни таъминлаш бўйича позициялари ва ёндашувлари ўхшаш", - деб ёзади «Lookwe». – Хитой Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини, Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди».

Шунингдек ўқинг

Мақолада қайд этилишича, икки давлат БМТ, ШҲТ, «Марказий Осиё – Хитой» формати ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида яқин алоқаларни мустаҳкамлаб, умумий манфаатларни ҳимоя қилади.

Хулоса қисмида айтилишича, Ўзбекистон ва Хитой шериклик ва ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилди. «Хитойнинг етакчи инглиз тилидаги «Global Times» газетасида ёзилишича, 2023 йил Хитой-Ўзбекистон муносабатлари ривожланиши тарихида муҳим йил бўлди, - дейилади журналда. - Шу маънода Ўзбекистон раҳбарининг Хитойга давлат ташрифи икки томонлама ҳамкорликдаги муваффақият ва ютуқларни мустаҳкамлаб, икки мамлакат халқлари фаровонлиги йўлида самарали ҳамкорликнинг кейинги истиқболларига йўл очади».

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш