Logo

Ўзбекистонлик ёш шифокорлар Германияда тажриба оширмоқда

Июль 16, 2025. 14:23 • 42 сония

163
Ўзбекистонлик ёш шифокорлар Германияда тажриба оширмоқда

БЕРЛИН, 16 июль. /"Дунё" АА/. Германиянинг www.tagesschau.de ва www.ndr.de  сайтларида "Тиббиёт соҳасида тажриба алмашиш: Ўзбекистонликлар Любек шаҳридаги Шлезвиг-Ҳолштайн университети клиникасида" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистон ёш шифокорлари делегацияси Германиянинг Любек шаҳрига илк бор малака ошириш учун келгани маълум қилинган. "Ўзбекистондаги шифохоналарда фаолият олиб бораётган ўн бир нафар ёш тиббиёт ходими икки ҳафта давомида Шлезвиг-Ҳолштайн университети клиникасида билим ва кўникмаларини оширадилар",– дейилган манбада.

Ўзбекистон вакиллари онкология, гинекология ва кардиожарроҳлик сирларини ўрганадилар. Мақсад Германиядаги замонавий муолажа усулларини ўрганган ҳолда уларни Ўзбекистон тиббиёт соҳасига қўллашдир.

Шлезвиг-Ҳолштайн университети тиббиёт маркази (UKSH) Шлезвиг-Ҳолштайн федерал ўлкасидаги олий даражали шифохоналар сирасига киради. Киль ва Любек шаҳарларида ушбу университет клиникаларида 2 минг 600 нафар беморни қабул қилиш имконига эга. UKSH нафақат Германияда, балки Европада ҳам энг йирик университет шифохоналаридан ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш