"El Mundo Financiero": Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
Апрель 15, 2025. 07:19 • 2 дақ
• 108
МАДРИД, 15 апрель. /"Дунё" АА/. Испаниянинг "El Mundo Financiero" электрон нашрида "Ўзбекистон халқаро транспорт йўналишларини кенгайтирмоқда" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ўзбекистон янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш ва мавжудларини ривожлантиришда Европа Иттифоқи билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистон CASCA+ халқаро мультимодал транспорт коридорининг (Осиё-Тинч океани мамлакатлари – Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Туркия – Европа) иштирокчиси бўлиб, унинг доирасида Транскаспий йўналиши ишлаб чиқилмоқда", – дейилган мақолада.
Қайд этилишича, 2019 йил 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги иштирокида темир йўл маъмуриятлари раҳбарларининг (Озарбайжон, Грузия, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) беш томонлама йиғилишининг "Осиё-Тинч океани минтақаси – Қирғизистон – Европа давлатлари – Хитой – Европа давлатлари" халқаро мультимодал транспорт коридорини ривожлантириш бўйича Баённомаси имзоланган эди. 2021 йил 17 декабрда Туркия ушбу баённомага қўшилди.
Ўзбекистон Президенти 2023 йил июнь ойида Қирғизистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи раҳбарларининг учрашувида сўзлаган нутқида Марказий Осиё ва Европа ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини, биринчи навбатда, Ўрта йўлакни шакллантириш орқали мамлакатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
"Европа Иттифоқининг "Глобал дарвоза" дастури ҳам Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Жанубий Кавказ мамлакатлари ва Туркия билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда", – қайд этилган нашрда.
Ҳозирги тез ўзгариб бораётган дунёда сиз фақат битта омилга таяниб бўлмайди. Шу сабабли Ўзбекистон транспорт йўлакларининг жозибадорлигини ошириш ва муқобил йўлакларни яратиш мақсадида мамлакат Транспорт вазирлиги томонидан Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон Эрон – Туркия халқаро транспорт коридорини ривожлантириш бўйича қатор амалий чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
"Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида бир нечта транспорт йўлакларининг яратилиши нафақат транспорт алоқаларини мустаҳкамлаш, балки мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, турмуш сифатини яхшилашга хизмат қилади", – деб ёзган "El Mundo Financiero".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида