"Europa Press": Ўзбекистон "Uzbekistan Airways" билан ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ
Июль 26, 2025. 08:00 • 2 дақ
• 66
МАДРИД, 26 июль. /"Дунё" АА/. Испаниянинг оммабоп "Europa Press" электрон нашрида "Бир ҳафта, бешта шаҳар ва Ўзбекистонни севиш учун минг сабаб" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий мероси туристик салоҳияти, қадимий шаҳарлари, Шарққа хос архитектураси, ўзбек ошхонаси ва меҳмондўст халқи ҳақида сўз боради.
Муаллифнинг ёзишича, мамлакатнинг бешта – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хива шаҳарларига бир ҳафталик саёҳат давомида Ўзбекистон тарихи ва замонавий тараққиёти билан танишиш мумкин.
"Тошкентда анъанавий ва замонавий ҳаёт уйғунлашган бўлса, Самарқанд ва Бухоро – қадимий Ипак йўли давридан қолган тарихий ёдгорликлари билан машҳур. Фарғона ўзининг ҳунармандчилиги ва табиий гўзаллиги билан ажралиб туради, Хива эса меъморий ёдгорликлар билан тўлиб-тошган афсонавий шаҳар", – дея урғуланган материалда.
Мақолада "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Мадриддан Тошкентга ҳар душанба куни тўғридан-тўғри рейсларни амалга ошириши маълум қилинган. Қайтиш эса Урганч орқали ташкил этилади. Бундай йўналиш орқали саёҳатчилар мамлакатнинг асосий шаҳарларини бир ҳафтада кўриб чиқишлари мумкин.
Мамлакатдан турли аэропортлар орқали келиш ва кетиш Ўзбекистоннинг асосий шаҳарлари бўйлаб етти кунлик тўлиқ маршрутни режалаштириш имконини беради. Саёҳат асосий тўхташ жойлари ва авиакомпания томонидан тақдим этилган диққатга сазовор жойлар учун тавсияларни ўз ичига олади.
Испан нашри таъкидига кўра, комфорт, самарадорлик ва мукаммал ишлаб чиқилган маршрут сизга бир ҳафта ичида мамлакат билан танишиш, ҳар бир манзилдан тўлиқ завқланиш имконини беради.
Мақола "Ўзбекистон "Uzbekistan Airways " билан ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ", – деган сўзлар билан якунланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди