"Index Economic": Ўзбекистон экологик тоза энергияга ўтиш стратегиясига эришиш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади
Май 09, 2024. 08:12 • 2 дақ
• 178
АР-РИЁЗ, 9 май. /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Index Economic" электрон нашри "Acwa Power" компанияси Ўзбекистонда Марказий Осиёдаги энг йирик шамол энергетикаси лойиҳасини ривожлантириш бўйича шартнома тузганини маълум қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, "Acwa Power" компанияси ва "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш қуввати 5 ГВтгача бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси учун электр энергиясини сотиб олиш бўйича шартнома имзоланган.
"Битимни имзолаш тадбири учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида, "Acwa Power" компанияси томонидан Ўзбекистонда ишга туширилаётган иккита лойиҳанинг очилиш маросими доирасида бўлиб ўтди. Бу "Acwa Power" компаниясининг Ўзбекистонда амалга ошираётган портфелидаги 15 та лойиҳадан бири ҳисобланади", — дея қайд этган манба.
Оролбўйи минтақасида амалга ошириладиган ушбу лойиҳаси беш босқичда амалга оширилади ва йилига 18,5 минг ГВт соатга яқин тоза энергия ишлаб чиқаради. Бу эса Ўзбекистоннинг тоза энергияга ўтиш стратегиясига эришиш йўлидаги муҳим қадамдир. Бундан ташқари, лойиҳа юзлаб тўғридан-тўғри ва билвосита иш ўринларини яратиш, шунингдек, хизматлар ва таъминотни маҳаллийлаштириш орқали маҳаллий саноатни рағбатлантиришга ҳисса қўшиши кутилмоқда.
"Ўзбекистон Саудия Арабистонидан ташқарида "Acwa Power"нинг инвестиция портфелидаги иккинчи йирик давлат ҳисобланади. Ушбу лойиҳа билан унинг мамлакатга киритган жами сармояси 13,9 миллиард долларни ташкил этмоқда", — дея таъкидлаган "Index Economic".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда
Кувайт ОАВ: Ўзбекистон туристлар учун жозибали мамлакатга айланмоқда