"Wrkaa news"газетаси: Тарих ва замонавийлик билан йўғрилган Бухоро – ўзбек маданиятининг юксак намунаси ҳисобланади
Август 08, 2025. 09:13 • 2 дақ
• 37
АР-РИЁЗ, 10 август /"Дунё" АА/. Саудия Арабистонининг "Wrkaa news" газетасида "Бухоро – Ипак йўлининг дурдонаси, илм-фан ва цивилизация бешиги" сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Бухоро, минг йиллик тарихга эга муқаддас шаҳар эканлиги қайд этилган. "Ушбу қадим кент Имом ал-Бухорий ва Ибн Сино каби буюк алломаларга бешик бўлган е ва ислом илм-фани тараққиётида муҳим ўрин тутган. "Ислом гумбази" дея тан олинган Бухоро қадимда Шарқ ва Ғарбни ўзаро боғлаб турган Буюк ипак йўлидаги муҳим марказ ўлароқ шуҳрат қозонган", – дейилган нашрда.
Шаҳар ўзининг кўплаб тарихий ёдгорликлари, жумладан Пои Калон ансамбли, Самонийлар мақбараси ва қўҳна Арк қалъаси билан машҳур. Бу иншоотлар нафақат архитектура санъатининг юксак намунаси, балки тарихий воқеаларнинг гувоҳи ҳамдир. Бухоро бозорлари, жумладан Тоқи-Заргарон ҳали ҳам анъанавий савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлиб қолмоқда.
"Бухоро бугунги кунда ўзининг юксак сайёҳлик салоҳияти билан бутун дунёдан сайёҳларни фаол жалб этиб келаётир. Сайёҳлар миллий ошхоналар, ҳунармандчилик устахоналари, анъанавий фестиваллар ва тарихий меҳмонхоналар орқали шаҳарнинг замонавий ҳамда тарихий жозибасини ҳис этишлари мумкин. ЮНЕСКО рўйхатига киритилган ушбу шаҳар, тарих ва замонавийлик билан йўғрилган ҳамда ўзбек маданиятининг юксак намунаси ҳисобланади", – деб ёзилган мақола охирида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида