Афғонистон ОАВ: Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг илк учрашуви бўлиб ўтди
Август 27, 2025. 20:33 • 55 сония
• 28
МОЗОРИ-ШАРИФ, 27 август. /"Дунё" АА/. Афғонистон оммавий ахборот воситаларида жорий йилнинг 26 август куни Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган Марказий Осиё давлатларининг Афғонистон бўйича махсус вакилларининг биринчи учрашувини кенг ёритмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

Жумладан, "Afghanpaper.com" электрон сайтида эълон қилинган мақолада Тошкентдаги мажлисда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари Афғонистондаги мавжуд вазият ва қўшма ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилгани таъкидланган.
Учрашув мустақил алоқа гуруҳи сифатида ташкил этилгани, ундан кўзланган мақсад эса Афғонистоннинг имкониятлари ва муаммоларини ўрганиш ва уларга минтақавий ҳамкорликда ечим топиш эканлиги урғуланган.
"Мулоқотда хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик зарурлиги, савдо ва транзит алоқаларини тиклаш, маданий тараққиёт ва гуманитар фаолият каби масалалар муҳокама қилинди. Марказий Осиё давлатлари вакиллари Афғонистонда барқарор тинчликни таъминлаш бўйича қўшма стратегияларни ишлаб чиқиш зарурлигини маълум қилдилар", – деб ёзилган.
Афғонистон электрон нашри, шунингдек, мазкур алоқа гуруҳининг ташкил этилиши қўшни давлатларнинг Афғонистондаги вазиятни ривожлантиришдаги ролини ошириш ва мамлакатдаги беқарорликнинг минтақа учун оқибатларини юмшатиш йўлидаги янги қадам бўлиши мумкинлигини алоҳида урғулаган.
"Дунё" АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди
“The Financial Times”: Ўзбекистонлик ёш гроссмейстерлар жаҳон шахмат майдонини забт этмоқда