“Amwaj”: Ўзбекистон халқаро платформалар орқали туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилмоқда
Август 11, 2026. 13:00 • 2 дақ
• 146
АР-РИЁЗ, 11 август. /“Дунё” АА/. Саудия Арабистонининг “Amwaj” электрон нашрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Материалда Ўзбекистон туризм соҳасини ривожлантириш билан бир қаторда, унинг имкониятларини хорижий аудиторияга етказишда замонавий рақамли воситалардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилган.
Шу мақсадда мамлакат халқаро туристик бозордаги иштирокини кенгайтириш учун йирик рақамли платформалар билан ҳамкорликни ривожлантираётгани, хусусан, “Expedia Group”, “Amadeus IT Group” ва “Trip.com” каби компаниялар билан ҳамкорлик туристик маҳсулотларни кенг аудиторияга тақдим этиш ҳамда хорижий сайёҳлар учун мамлакат ҳақидаги ахборотни янада қулай шаклда етказиш имконини бераётгани таъкидланган.
Мақолада рақамли тарғибот мамлакатнинг бой тарихий-маданий мероси ва турли туристик йўналишларини халқаро миқёсда илгари суриш билан уйғунлаштирилаётгани кўрсатилган. Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарлар, миллий маданият ва анъаналар, шунингдек, табиий масканлар Ўзбекистоннинг асосий туристик жозибадорлик омиллари сифатида келтирилган.
Шу билан бирга, “Amwaj” халқаро рақамли платформалар билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистонга янги туристик бозорлардан сайёҳларни жалб этиш, мамлакатнинг туристик брендини халқаро миқёсда мустаҳкамлаш ва жаҳон туризм бозоридаги мавқеини янада оширишга хизмат қилишини таъкидлаган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси