“Business Turk”: Ўзбекистон Евроосиёнинг етакчи инвестиция марказларидан бирига айланмоқда

Июль 20, 2026. 15:30 • 3 дақ

212
“Business Turk”: Ўзбекистон Евроосиёнинг етакчи инвестиция марказларидан бирига айланмоқда

ТОШКЕНТ, 20 июль. /“Дунё” АА/. Туркиянинг нуфузли “Business Turk” журнали V Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган махсус сонни чоп этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолда ёзилишича, сўнгги беш йилда амалга оширилган изчил ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг жозибадор инвестиция майдонларидан бирига айланди. Бунинг ёрқин тасдиғи сифатида V Тошкент халқаро инвестиция форуми юқори савияда ташкил этилгани ва унга халқаро ҳамжамиятнинг катта қизиқиши билдирилгани таъкидланган.

Нашр маълумотига кўра, форумда 100 дан ортиқ мамлакатдан 10 мингга яқин делегат иштирок этган ҳамда унинг якунида умумий қиймати 43,1 миллиард долларлик инвестиция келишувлари имзоланган. Бу эса форум тарихидаги энг юқори натижа сифатида баҳоланган.

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг форумдаги нутқига алоҳида эътибор қаратилган. Унда мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 150 миллиард доллардан ошгани, шундан 123 миллиард доллари сўнгги беш йил ҳиссасига тўғри келиши таъкидланган. Журнал ушбу кўрсаткичларни мамлакатда яратилган қулай инвестиция муҳити ва ислоҳотлар самараси сифатида баҳолаган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, нашрда Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш, юқори технологияли саноат тармоқларини ривожлантириш, “яшил” энергетика, сунъий интеллект, рақамли иқтисодиёт ва транспорт-логистика инфратузилмасини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг узоқ муддатли иқтисодий тараққиёти учун мустаҳкам замин яратаётгани қайд этилган.

Муаллифлар фикрича, амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон Евроосиёдаги муҳим инвестиция ва логистика марказларидан бири сифатида тобора мустаҳкам ўрин эгалламоқда. Мамлакатнинг географик жойлашуви, замонавий транспорт йўлаклари, рақамли трансформация жараёнлари ва инвестиция учун яратилган қулай шарт-шароитлар хорижий инвесторларни ўзига жалб қилмоқда.

Махсус сонда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ҳам алоҳида ёритилган. Хусусан, Туркия савдо вазири Ўмер Болат мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлигини сезиларли даражада оширганини таъкидлаб, турк компаниялари республикада умумий қиймати 9,5 миллиард долларлик 325 та лойиҳани амалга оширганини маълум қилган.

“Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистоннинг халқаро инвестиция бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамлади. Мамлакатда изчил амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар эса хорижий сармояларни жалб қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилмоқда”, – дея хулоса қилган “Business Turk”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш