Ўзбекистон ва БАА олий таълим ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

Июль 21, 2026. 13:00 • 2 дақ

184
Ўзбекистон ва БАА олий таълим ҳамда меҳнат миграцияси соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиради

АБУ-ДАБИ, 21 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Умид Шодиев БААнинг инсон ресурслари ва олий таълим вазири Абдураҳмон Абдулманнон Ал Авар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида томонлар олий таълим ва меҳнат миграцияси соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиб, қатор амалий келишувларга эришди.

Олий таълим йўналишида БАА томони жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг амалий ташрифини қабул қилишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек ўқинг

Ташриф доирасида икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, технологиялар, муҳандислик, тиббиёт, давлат бошқаруви ва инновациялар йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Меҳнат миграцияси соҳасида эса БАА томони Ўзбекистон Касбий таълим агентлиги билан яқин вақт ичида видеоконференция ўтказишга тайёрлигини билдирди. Унда Ўзбекистон фуқароларини БАА меҳнат бозорига тизимли жалб қилиш, касбий тайёргарлик сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилади.

Учрашув якунида томонлар эришилган келишувлар икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, таълим ва меҳнат соҳаларида янги имкониятларни яратишга хизмат қилишини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш