“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради

Июль 21, 2026. 11:30 • 3 дақ

191
“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради
“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради
“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради
“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради
“Diplomatic Watch”: Ўзбекистоннинг АҚШ билан муносабатлари узоқ муддатли иқтисодий ўсишга бўлган қизиқиш билан ажралиб туради

ВАШИНГТОН, 21 июль. /“Дунё” АА/. АҚШнинг нуфузли “Diplomatic Watch” нашрида Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигини ривожлантиришга, шунингдек, мамлакатимизда диний эркинлик, таълим ва иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган туркум мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Вашингтонга ташриф Ўзбекистоннинг АҚШ билан иқтисодий шериклиги кенгаяётганини кўрсатди” сарлавҳали мақоласида Ўзбекистон элчиси Фурқат Сидиқовнинг икки томонлама муносабатлар бугунги кунда тарихдаги энг юқори даражада экани ҳақидаги сўзларини келтиради. Таъкидланишича, сўнгги йилларда ўзаро товар айланмаси ҳажми 1 миллиард доллардан ошди, жорий йил якунларига кўра эса унинг 2 миллиард долларгача ўсиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон маҳсулотларининг Америка бозорига экспорти сезиларли даражада ошди.

Мақола муаллифи Виктор Готевбе икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликдаги сифат ўзгаришларига ҳам эътибор қаратади. Қайд этилишича, Ўзбекистон нафақат хорижий инвестицияларни қабул қилувчи, балки инвестор сифатида ҳам фаолроқ чиқиш қилиб, Америка бозоридаги ўз иштирокини кенгайтирмоқда. Шунингдек, Америка бизнесининг Ўзбекистонга ортиб бораётган қизиқиши алоҳида таъкидланади, бунга АҚШ компанияларининг энг йирик делегацияси ташрифи ва янги қўшма инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ёрқин мисолдир.

“Diplomatic Watch” маълумотларига кўра, иқтисодий ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши сиёсий мулоқот, институционал ҳамкорликнинг изчил ривожланиши ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, диний эркинликни таъминлаш ва жамият ҳаётини янада демократлаштиришнинг қўллаб-қувватланиши билан бирга кечмоқда.

“Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси доктор Музаффар Комилов Ўзбекистоннинг диний эркинлик ва таълим ислоҳотига ёндашувини тушунтириб берди” номли иккинчи мақолада Янги Ўзбекистон концепцияси доирасида амалга оширилаётган гуманитар ўзгаришларга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Нашрнинг қайд этишича, доктор Музаффар Комилов халқаро аудиторияга мамлакатимизнинг очиқлик, конфессиялараро тотувлик ва халқаро ҳамкорлик тамойилларига асосланган ёндашувини тақдим этди. Ўзбекистондаги ислоҳотлар нафақат иқтисодиётни, балки виждон эркинлигини таъминлаш, таълим, фан ва академик алмашинувларни ривожлантириш масалаларини ҳам қамраб олаётгани алоҳида таъкидланади.

Мақола муаллифи Ўзбекистонда расман рўйхатдан ўтган 16 та диний конфессия вакиллари тинч-тотув истиқомат қилаётганини ва ўзаро ҳурмат ҳамда бағрикенглик муҳитини сақлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини қайд этади.

Мамлакатнинг бой тарихий-маданий меросига ҳамда Шарқнинг буюк мутафаккирлари илмий меросини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича муҳим халқаро майдон сифатида қаралаётган Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, Ўзбекистон томонининг хорижий университетлар, тадқиқот марказлари ва экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлиги таъкидланган.

Хулоса ўрнида ёзилишича, Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар мамлакатнинг халқаро обрў-эътиборини мустаҳкамлашга, Қўшма Штатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда иқтисодий, таълим ва гуманитар соҳаларда узоқ муддатли шерикликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш