“Дія Бізнес”: “TextileExpo Uzbekistan 2026” Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда
Май 13, 2026. 14:25 • 2 дақ
• 146
КИЕВ, 14 май. /“Дунё” АА/. Украинанинг Украинанинг тадбиркорлар учун мўлжалланган "Diya.Biznes" давлат онлайн платформасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган “TextileExpo Uzbekistan 2026” 26-халқаро тўқимачилик ва енгил саноат кўргазмасига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Нашрда таъкидланишича, “TextileExpo Uzbekistan” минтақада тўқимачилик ва мода индустриясининг етакчи халқаро майдонларидан бири бўлиб, “Tashkent Textile Week” доирасидаги асосий касбий тадбир ҳисобланади. Кўргазма Ўзбекистон тўқимачилик саноати ривожига, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришга ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани қайд этилган.
Мақолада кўргазманинг халқаро кўламига алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, унда Ўзбекистон компаниялари билан бир қаторда Хитой, Ҳиндистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари вакиллари иштирок этаётгани таъкидланган.
Шунингдек, кўргазма хомашё ва матолардан тортиб тайёр маҳсулотлар ҳамда замонавий ускуналаргача бўлган тўлиқ тўқимачилик занжирини қамраб олгани қайд этилган. Ўзбекистон маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш имкониятлари, жумладан Европа Иттифоқининг GSP+ савдо имтиёзлари орқали экспортни кенгайтириш масаласига алоҳида урғу берилган.
Маълум қилинишича, кўргазма доирасида халқаро тўқимачилик конференцияси, B2B форматдаги учрашувлар, бизнес-турлар, фабрикаларга ташрифлар, мода намойишлари ҳамда брендлаш, сертификатлаш, барқарор ривожланиш ва соҳага оид замонавий тенденцияларга бағишланган таълимий тадбирлар ташкил этилган.
Материалда ёзилишича, “TextileExpo Uzbekistan” нафақат мамлакатнинг энг йирик тармоқ тадбирларидан бири, балки Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг иқтисодий ўсиши ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим платформа сифатида баҳоланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“Eurasia Magazine”: ТДТ саммитлари орқали шериклик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда



