Миср ОАВ: Имом ал-Бухорий асари шунчаки ҳадислар тўплами эмас, балки муҳим илмий методика намунасидир
Июль 10, 2026. 21:00 • 2 дақ
• 91ҚОҲИРА, 10 июль. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al-Axram”, “Dar al-Hilol”, “Dar al-Maarif”, “Roz al-Yusuf” каби етакчи ахборот агентликлари Миср делегациясининг Тошкент, Самарқанд ва Термиз шаҳарларида ўтказилган Халқаро ислом цивилизацияси форумидаги иштирокини кенг ёритди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Термиз шаҳрида бўлиб ўтган “Термиз ҳадисшунослик мактаби” IV халқаро анжуманида Миср вақфлар вазири Усома ал-Азҳарий Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислом цивилизацияси меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолади. Шунингдек, у Термизни ислом илми тарқалишининг энг муҳим тарихий марказларидан бири эканини таъкидлади.
Айни пайтда, Самарқанддаги “Саҳиҳи Бухорий – уммат китоби” анжуманида Миср бош муфтийси Назир Айяд Имом ал-Бухорийнинг асарини шунчаки ҳадислар тўплами эмас, балки муҳим илмий методика намунаси сифатида эътироф этди.
Ўз навбатида, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов мазкур нуфузли форумнинг тарихий воқеа эканини қайд этиб, ушбу тадбирда 50 дан ортиқ мамлакатдан 450 нафардан зиёд делегат иштирок этаётганини маълум қилди.
Ушбу халқаро форумда медиа ҳамкорлар қаторида “CNN”, “Euronews” каби нуфузли телеканалларнинг иштирок этаётгани тадбирга халқаро қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси


