“Infozakon.kz” АА: Рақамли технологиялар Ўзбекистон ва Иордания шериклигининг асосий драйверига айланмоқда
Ноябрь 23, 2026. 15:30 • 2 дақ
• 86
ОСТОНА, 23 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қозоғистоннинг “ИА «Infozakon.kz” ахборот агентлигида Ўзбекистон ва Иордания ўртасидаги рақамли иқтисодий алоқаларга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мақолада қайд этилишича, рақамли технологиялар икки мамлакат шериклигининг навбатдаги босқичидаги энг истиқболли йўналиш ҳисобланади. Чунки рақамли иқтисодиётда ўхшаш жиҳатлар – ёш кадрлар, IT-хизматлар экспорти ва Форс кўрфази давлатлари билан яқин алоқалар мавжуд.
Подшоҳ Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг 2025 йил 25–26 август кунлари Самарқандга амалга оширган давлат ташрифи ўзаро муносабатларга янги суръат бағишлагани, ҳар икки мамлакат 2028 йилни электрон ҳукуматнинг кейинги босқичи учун мўлжал қилиб олгани таъкидланган.
Ҳамкорликнинг эҳтимолий йўналишлари сифатида электрон ҳукумат, IT-хизматлар ва аутсорсинг, сунъий интеллект, стартаплар ҳамда иқтидорлар алмашинуви санаб ўтилган.
Материал якунида Ўзбекистон рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов икки давлат ҳамкорлигида рақамли технологиялар истиқболли йўналиш экани, уни электрон ҳукумат тажрибасини алмашиш, сунъий интеллект соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Иордания компаниялари ва стартапларининг Ўзбекистон ва минтақавий бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш орқали ривожлантириш ниятини билдирган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси