“Finančné Noviny”: Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги Евросиё логистикасида муҳим ўрин тутмоқда

Август 06, 2026. 16:00 • 2 дақ

124
“Finančné Noviny”: Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги Евросиё логистикасида муҳим ўрин тутмоқда

БРАТИСЛАВА, 6 август. /“Дунё” АА/. Словакиянинг оммабоп “Finančné Noviny” нашрида “Беларусь ва Ўзбекистоннинг Евразияда барқарор транспорт коридорларини мустаҳкамлашдаги ҳамкорлик йўналишлари” сарлавҳа мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда таъкидланишича, замонавий геосиёсий ва геоиқтисодий шароитда Евросиё ҳудудида барқарор ва муқобил транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада Марказий Осиё ва Шарқий Европа ўртасидаги муҳим транзит боғловчи бўғин ҳисобланган Ўзбекистон ҳамда Беларусь ўртасидаги амалий ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади.

Мақолада икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларнинг изчил ўсиб бораётгани, янги логистика йўналишларини шакллантириш ва мавжуд транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича қўшма ташаббуслар атрофлича таҳлил қилинган.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, “Шимол–Жануб” ва Евросиё транзит коридорлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юкларни ташиш вақти ва харажатларини қисқартиришга қаратилган кўп томонлама лойиҳаларнинг аҳамияти қайд этилган.

Материалда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида транспорт-коммуникация ва транзит соҳаларида эришилган келишувлар икки томонлама савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш