Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳлида АҚШ Президентининг махсус вакили билан учрашди
Август 04, 2026. 22:10 • 2 дақ
• 32
ТОШКЕНТ, 4 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Ҳиндистон пойтахтида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Бугун Нью-Деҳли шаҳрида АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклик муносабатлари барча йўналишларда ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидладик.
Олий ва юқори даражадаги мулоқотларни янада фаоллаштириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан атрофлича фикр алмашдик.
Шунингдек, С5+1 формати доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак қўшма тадбирларга тайёргарлик ҳамда минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдик.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқотни изчил давом эттириш ҳамда амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдик”.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси