Бош консулхона кўмагида инсультга чалинган ҳамюртимиз Олмаотадан юртимизга қайтарилди

Август 06, 2026. 15:30 • 2 дақ

67
Бош консулхона кўмагида инсультга чалинган ҳамюртимиз Олмаотадан юртимизга қайтарилди

ОЛМАОТА, 6 август. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ушбу ҳудудда ишлаётган пайтда соғлиғида оғир муаммо (инсульт) юзага келган ҳамюртимиз Л.П. ватанимизга қайтарилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ватандошимизнинг мурожаати ва мавжуд ҳолати инобатга олиниб, Бош консулхона томонидан унга Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди ҳамда Олмаота–Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилинишида амалий кўмак кўрсатилди.

Қозоғистоннинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва миграция органлари билан ҳамкорликда юртдошимизнинг мамлакат ҳудудидан белгиланган тартибда қонуний чиқиб кетиши таъминланди.

Шунингдек ўқинг

Мазкур масалани ҳал этиш жараёнида Ўзбекистон фуқаросини яшаш жойи билан таъминлаш, кийим-кечак ва озиқ-овқат етказиб бериш, ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалаларда беғараз ва ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатган Қозоғистон фуқаросига Бош консулхона номидан самимий миннатдорлик билдирилди.

Бош консулхона томонидан хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, айниқса, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга тезкор консуллик ёрдамини кўрсатиш бўйича ишлар давом эттирилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш