“Fox News” Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонлари ҳақида махсус мақола эълон қилди

Ноябрь 28, 2026. 13:00 • 59 сония

• 7
“Fox News” Вашингтонда ўрнатилган ўзбек миллий айвонлари ҳақида махсус мақола эълон қилди

ВАШИНГТОН, 28 ноябрь. /“Дунё” АА/. АҚШнинг энг йирик ва кенг аудиторияга эга оммавий ахборот воситаларидан бири — “Fox News” телеканали ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида Вашингтон шаҳрида ўрнатилган ўзбек миллий айвонлари (“Uzbek Gazebos”) ҳақида алоҳида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур материалда АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Америка халқига туҳфа этилган миллий меъморчилик намуналарига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек ўқинг

Бу каби халқаро медиа эътирофи мамлакатимизнинг АҚШ ахборот маконидаги ижобий имижини янада мустаҳкамлаш, Америка жамоатчилигининг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда юртимизнинг маданий дипломатия салоҳиятини кенг намоён этишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш