“Al-Khaleej” газетаси: Ўзбекистон Президентининг Ўмонга ташрифи савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада кенгайтиради

Ноябрь 16, 2026. 17:00 • 2 дақ

• 55
“Al-Khaleej” газетаси: Ўзбекистон Президентининг Ўмонга ташрифи савдо-иқтисодий ва маданий ҳамкорликни янада кенгайтиради

АЛ-КУВАЙТ, 16 ноябрь. /“Дунё” АА/. Қувайтнинг “Al-Khaleej” газетасида “Ўзбекистон Президенти иқтисодий ва инвестициявий шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўмон Султонлигига давлат ташрифини бошлайди” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16–17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ, Маскат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар, йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қатор қўшма иқтисодий тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда икки томонлама муносабатларни янада юқори босқичга олиб чиқиш, савдо, инвестициялар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, маданий-гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштириш механизмлари кўриб чиқилади.

Нашрда таъкидланишича, музокаралар якунида турли соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар, битимлар ҳамда ўзаро англашув меморандумлари имзоланиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш