Logo

“Rzeczpospolita”: Тошкент инвестиция форуми халқаро сармоялар келишиладиган марказга айланади

Апрель 22, 2026. 18:59 • 2 дақ

165
“Rzeczpospolita”: Тошкент инвестиция форуми халқаро сармоялар келишиладиган марказга айланади

ВАРШАВА, 25 апрель. /“Дунё” АА/. Польшанинг “Rzeczpospolita” газетасида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро инвестиция форуми ҳамда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, хорижий инвесторлар қатнашадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми Ўзбекистон ва Польша ўртасида иқтисодий алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Форум давомида арбитраж марказини ташкил этиш ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган солиқ имтиёзларини жорий этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилади.

Шунингдек ўқинг

Нашрда форум кун тартиби, энергетика, логистика йўлакларини ривожлантириш, молиявий инфратузилма ва муқобил инвестиция фондларини тартибга солиш бўйича ҳам маълумотлар келтирилган. Бу халқаро тадбир нафақат шартномалар имзолаш майдонига, балки инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш воситасига ҳам айланиши белгиланган.

Материалда Польша–Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиш босқичлари ҳақида ҳам алоҳида сўз юритилган. Транспорт, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик кенгайиб бораётгани, Польша маҳсулотлари, жумладан, фармацевтика маҳсулотлари ва саноат ускуналари ҳажми ортиб бораётгани қайд этилган.

Польша компаниялари Ўзбекистонни демографик салоҳияти, инвестициявий очиқлиги ва кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлари туфайли Марказий Осиёдаги энг истиқболли бозорлардан бири сифатида кўрмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш