Чехияда ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули бўлиб ўтди

Июнь 07, 2026. 10:00 • 2 дақ

91
Чехияда ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули бўлиб ўтди

ПРАГА, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Чехияда вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон фуқаролари учун сайёр консуллик учрашуви ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида Ўзбекистон дипломатлари ватандошларнинг ҳужжатларни расмийлаштириш, Чехия ҳудудида қонуний меҳнат фаолиятини юритиш, шунингдек, бошқа консуллик-ҳуқуқий ва миграция масалаларига оид мурожаатлари кўриб чиқилди.

Учрашув иштирокчиларига Чехиянинг миграция ва меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилиш, мезбон мамлакат қонун-қоидаларини ҳурмат қилиш зарурлиги тушунтирилди ҳамда малакали консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, фуқароларга консуллик хизматларидан фойдаланиш тартиби, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хорижда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмлари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Очиқ мулоқот чоғида юртдошларимиз ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалий тавсиялар олдилар.

Учрашув якунида ҳамюртларимиз билан бевосита алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида бу каби сайёр учрашувларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш