Тошкент халқаро инвестиция форумининг сармояларни жалб этишдаги ўрни Британия ОАВ нигоҳида
Июнь 07, 2026. 11:18 • 2 дақ
• 24
ЛОНДОН, 7 июнь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 16–19 июнь кунлари Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёнинг асосий сармоявий майдонларидан бири сифатидаги мақомини мустаҳкамламоқда, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири “London Post” электрон нашрига таяниб.
Қайд этилишича, форум давлатлар, халқаро молия институтлари, инвесторлар ва жаҳон бизнеси вакиллари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик учун муҳим платформага айланган.
Нашр маълумотларига кўра, бу йилги форумда 97 мамлакатдан 8 мингдан ортиқ делегат иштирок этиши ҳамдаимзоланадиган инвестициявий битимлар ҳажми 30,5 миллиард долларга етиши кутилмоқда.
ТХИФ-2026 дастуридан давлат раҳбарлари иштирокидаги ялпи мажлис, панель муҳокамалари, ишбилармон доиралар билан музокаралар ва мамлакатнинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган кўргазма ўрин олган. Иштирокчилар орасида халқаро молия ташкилотлари, шунингдек, суверен жамғармалар ва йирик компаниялар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Экспертларнинг фикрича, мазкур форум хорижий инвестицияларни жалб этиш, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда минтақавий интеграция жараёнларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси