“Global Korea Post”: Ўзбекистон туркий дунёда академик ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда

Июнь 03, 2026. 10:55 • 2 дақ

170
“Global Korea Post”: Ўзбекистон туркий дунёда академик ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда

СЕУЛ, 3 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон билан олий таълим муассасалари ўртасидаги келишувлар, академик алмашинув дастурлари ҳамда қўшма илмий лойиҳалар орқали ҳамкорликни фаол ривожлантирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Жанубий Кореянинг “Global Korea Post” нашрига таяниб.

Нашрда қайд этилишича, туркий давлатлар университетлари ўртасида юзлаб ҳамкорлик шартномалари амал қилмоқда. Уларнинг доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви дастурлари, шунингдек, қўшма таълим ва илмий-тадқиқот лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Таъкидланишича, ягона таълим ва илм-фан маконини шакллантиришга хизмат қилаётган Туркий давлатлар университетлари кенгаши (TÜRKÜNİB), шунингдек, Тошкентдаги Халқаро туркий давлатлар университети мазкур жараёнда муҳим ўрин тутади.

Шунингдек ўқинг

Мутахассисларнинг фикрича, билим, технология ва инновациялар туркий дунё мамлакатларининг янада яқинлашуви ҳамда уларнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлигини оширишда ҳал қилувчи омиллардан бирига айланмоқда.

Нашр хулосасига кўра, таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш туркий давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, интеллектуал салоҳиятни юксалтириш ва барқарор тараққиётни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш