Испания ОАВ: Хива шаҳри йилнинг энг ёрқин ва ўзига хос байрамларидан бири – "Қовун сайли" фестивалига ҳозирлик кўрмоқда
Июль 19, 2025. 08:18 • 2 дақ
• 26
МАДРИД, 19 июль. /"Дунё" АА/. Испаниянинг оммабоп "El Mundo Financiero" ва "Diarioya.es" нашрларида "Хива чорламоқда: Қовун сайли – Ўзбекистон юрагига саёҳат" сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Уларда жорий йилнинг 8-10 август кунлари афсонавий Буюк ипак йўлида жойлашган қадимий Хива шаҳрида йилнинг энг ёрқин, ўзига хос байрамларидан бири – "Қовун сайли" фестивали бўлиб ўтиши ҳақидаги маълумотлар қаламга олинган.
"Ушбу анъанага айланган тадбир очиқ осмон остидаги музей-шаҳарни хушбўй ҳидлар, ранглар, мусиқа ва ҳақиқий шарқона муҳитдан иборат жонли санъат асарига айлантиради. Фестиваль Марказий Осиёдаги йирик ва нoёб мeъмoрий ёдгoрлик – Ичан-қалъада ва жорий йилда бунёд этилган "Арда Хива" мажмуасида бўлиб ўтади", – деб ёзилган материалларда.
Нашрларда, шунингдек, Ўзбекистон қовун навлари хилма-хиллиги бўйича дунёда етакчилардан бири ҳисобланиши, бу ерда ўнлаб навлар етиштирилиши, уларнинг ҳар бири ўзига хос ҳид ва ширин таъмга эга эканлиги таъкидланади.
"Фестиваль доирасида Хоразм вилоятнинг шаҳар-туманлари ўз ҳудудларида етиштирилган ширин қовунларнинг кўргазма-савдосини ўтказади. Павильонлар ҳудудий ранг-баранглик асосида байрамона безатилади. Фестиваль фақат полиз маҳсулотлари ҳақида эмас. Анжуман меҳмонларини шунингдек, театрлаштирилган саҳна кўринишлари, қўғирчоқ театри ва миллий либослар намойиши, миллий таомлар, Хоразм нонлари ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари, бадиий жамоалар, фольклор гуруҳларининг чиқишлари, маҳорат дарслари, тасвирий ва амалий санъат асарлари кўргазмаси кутмоқда", – дея урғуланган Испания ОАВ мақолаларида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида