Logo

Миср оммавий ахборот воситалари ШҲТнинг рақамли кун тартиби ҳақида ёзмоқда

Сентябрь 05, 2025. 12:49 • 2 дақ

39
Миср оммавий ахборот воситалари ШҲТнинг рақамли кун тартиби ҳақида ёзмоқда

ҚОҲИРА, 5 сентябрь. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Ал-Дипломаси" электрон нашрида "ШҲТ рақамли кун тартиби: декларациялардан амалий ҳаракатларгача" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

"Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўзининг рақамли кун тартибини амалга оширишда муҳим босқичга кирди, – дейилган мақолада. – Сўнгги беш йил ичида ташкилот рақамлаштиришни тобора фаол равишда деярли барча йўналишларга — электрон бошқарув ва трансчегаравий савдодан тортиб киберхавфсизлик, инфратузилма ривожлантириш ҳамда сунъий интеллектгача жорий этмоқда".

Бироқ, декларациялардан амалиётга ўтилар экан, ШҲТ технологик номутаносибликлар, суверенитетлар ўртасидаги рақобат ва ташқи геосиёсий босимлар билан белгиланадиган мураккаб шароитга дуч келмоқда

Нашрда ШҲТнинг рақамли трансформация стратегияси кенг қамровли ва ўз вақтида ишлаб чиқилгани таъкидланган. Бу глобал бошқарувдаги бўшлиқларни тўлдиришга интилаётган минтақавий ташкилотлар тенденциясини акс эттиради. Бироқ амбиция ўзи етарли эмас. Агар ШҲТ таркибий тафовутларни бартараф этмаса, меъёрий уйғунликни мустаҳкамласа ва аъзо давлатлар ўртасида бирдамликни кучайтирмаса, рақамли кун тартиби фақат декларатив тус олиб, стратегик қийматини йўқотиши мумкин.

"Рақамли макон таъсир учун янги майдонга айланган бир пайтда, ШҲТ ўз танловини қилиши керак: у мустақил суверен давлатларнинг бўш форумигина бўлиб қоладими ёки минтақавий рақамли тартибни шакллантира оладиган интеграциялашган блокка айланадими? каби муҳим саволлар мақола кун тартибида очиқ қолдирилган", – деб ёзган муаллиф.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш