Ўзбекистон ва Саудия Арабистони мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади
Ноябрь 20, 2023. 14:14 • 53 сония
• 360
АР-РИЁЗ, 20 ноябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг «An-Nahar news» газетасида «Ўзбекистон Саудия Арабистони билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни якунлади» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрда Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича Ишчи гуруҳининг 7-йиғилиши арафасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида аъзолик бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома имзолангани маълум қилинган. Қайд этилганидек, бу билан Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича якуний келишувни имзолаган давлатлар сони яна биттага ошди.
Мақолада, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши доирасида Саудия Арабистони билан товар ва хизматлар бозорига кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги протокол имзолангани хабар қилинган.
«Баённома 15 ноябрь куни Жаҳон савдо ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Aзизбек Ўрунов ва Саудия Арабистонининг ЖСТдаги элчиси Сақр ал-Муқбел томонидан имзоланди, - деб ёзган нашр. – Маросимда, шунингдек, Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Жамшид Хўжаев иштирок этди».
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди
Россиянинг “Первый канал”ида Самарқанд ҳақида махсус кўрсатув намойиш этилди